Бунёдкорлик фаолияти.

2003 йили Меҳрибонлик уйлар ҳолатини таҳлил қилгач, Фонд тарбияланувчиларнинг рисоладагидек яшаши учун уй муҳитига яқин шарт-шароит яратишни фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилади. Фонд молиявий кўмагида мамлакатдаги бир қатор Меҳрибонлик уйлари капитал реконструкция қилинди, улар негизида қўшимча таълим бинолари, кутубхоналар, янги спорт ва ўйин майдонлари, сув ҳавзалари, маъмурий иншоотлар ва замонавий тиббий мажмуалар бунёд этилди.

Ўқув маркази.

Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларнинг муносиб таълим олишини таъминлаш Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Сифатли таълим муносиб касб-корга эга бўлиш ва рисоладагидек ҳаёт кечириш омили экани сир эмас. Шу боис Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини лицей, коллеж ва олий ўқув юртларига тайёрлаш мақсадида 2003 йили хайрия ташкилоти тизимида Ўқув маркази таъсис этилди. Марказга, шунингдек, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болалар ҳам қатнайди.

Ҳуқуқий ёрдам.

Тарбияланувчилар болалар муассасасини битирганидан кейин ҳам Фонд улар билан ишлашда давом этади. Хусусан, Фонд мутахассислари уй-жой, мулк муаммоларини ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича юридик кўмак кўрсатади. Фонднинг ўтган даврдаги фаолияти мобайнида Меҳрибонлик уйларининг 350 дан зиёд тарбияланувчисига уй-жой олишда, 250 дан зиёдига эса пропискадан ўтишда кўмак берилди. 700 дан зиёд тарбияланувчининг тураржой ҳуқуқи қайта тикланди, қарийб 340 тарбияланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тиклашда кўмак кўрсатилди. Фонд ота-оналик ҳуқуқини тиклаш, мерос ҳуқуқига оид суд йиғинларида болалар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи томон сифатида қатнашади.

replica rolex datejust forum embodies completely unique concept of minimalism.clone bell and ross instruments watches usa easy along with frame of your respective socializing among alternative, highlighting the exact stream of your respective three-dimensional frame.
Тиббий кўмак.

Фонд Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган барча болаларнинг мунтазам тиббий кўригини ташкил этиб келади. Фонд фаолиятида болаларга манзилли тиббий кўмак кўрсатишни молиялаштириш ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу йўналишда, хусусан, миллий ва хорижий мутахассислар томонидан юрак, умуртқа поғонасида ҳамда кўриш, эшитиш қобилиятини тиклаш бўйича, шунингдек, лаб ва танглай нуқсонларини бартараф этиш борасида мураккаб операциялар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Меҳрибонлик уйлари тиббий мажмуаларини жиҳозлаш ҳам Фонд фаолиятининг яна бир алоҳида йўналиши саналади. Бу йўналишда Фонд тиббий-ижтимоий хизмати болалар учун топиш мушкул бўлган дори-дармон, ногиронлик араваси, протезлар, эшитиш қурилмалари сотиб олади. ОИВга чалинган болаларга ҳам кўмак кўрсатилади.

РБИММ.

Республика болалар ижтимоий мослашув маркази 2004 йилда Лола Каримова-Тиллаева ташаббуси билан имконияти чекланган болаларнинг ривожланиши ва ўсиб-улғайиши учун ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Қалтис муҳитга мансуб, шунингдек, нотинч хонадонлар фарзандлари ҳамда алоҳида эътиборга муҳтож оилалар вакилларига ахборот, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳам марказ вазифалари сирасига киради. Профессионал педагог, логопед, психолог, болалар психоневрологи, даволаш гимнастикаси мутахассиси, педиатр, ортопед, массаж устаси, сурдолог, арт-терапевт каби юқори малакали мутахассислар марказга ташриф буюрувчи ҳар бир бола муносиб улғайиши учун индивидуал дастурлар ишлаб чиқади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula