Чориева Малика Сурхондарё вилоятида яшайди. Қизалоқ юрак нуқсони билан дунёга келган. Уч йил давомида Малика бир неча шифохоналарда даволаниб келди, аммо, шунга қарамай, соғлиғида ижобий натижа бўлмади. Касаллик туфайли қизалоқнинг аҳволи кундан кунга оғирлашиб борди. Маликанинг оиласи унинг соғайиб кетиши учун Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg'iz Emassan" Фондига мурожаат қилди.
2018 йил октябрь ойида Фонднинг кўмагида Франциянинг етакчи кардиожарроҳлари Маликага мураккаб юрак операсияни бажардилар. Муваффақиятли ўтказилган операция қизалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди. Жарроҳлик амалиётидин сўнг Малика тузала бошлади, ҳозирги кунда у соғлом ва ақлли бўлиб улғаймоқда.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан шу кунга қадар франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига 120дан ортиқ мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.