Муҳаммаджоннинг ҳикояси

Умуртқа жаррохликдан кейинги асоратлар натижасида Муҳаммаджон икки ёшлигида юриш қобилиятидан маҳрум бўлди. Қайтта оёққа туриш учун болакай фаолияти "Sen Yolg'iz Emassan" Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказида реабилитация курсига қатнай бошлади.

Бу ерда Муҳаммаджон даволаш физкультураси билан шуғулланади, соғайтирув массажига қатнайди, терапевтик бассейнда муолажа олади ва қум терапия машғулотларига боради. Ушбу реабилитация курси туфайли болажон ҳаракатчан бўлиб қолди, белини маҳкам ушлаб ўтиради ва тиззасига туради.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula