Муроджоннинг ҳикояси

Қашқадарёлик Раҳмонов Муроджон туғма юрак ҳасталиги билан дунёга келди. Муроджон нафас олишда ниҳоятда қийналар эди, узлуксиз даволаниб келди, аммо муолажалар самара бермади.

Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди кўмагида 2018 йилнинг октябрь ойида Франциянинг етакчи юрак жарроҳлари томонидан Муроджонга юрак операцияси бажарилди. Ушбу операция туфайли бола энди тўлиқ нафас ола бошлади, касаллик эса ортда қолди.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 100га яқин мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 16 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula