РБИММда янги реабилитация курси бошланди

Болалар ижтимоий мослашуви марказида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун янги реабилитация курси бошланди. Мазкур курсда Даун синдроми, церебрал фалаж, аутизм, руҳий ривожланиш ва ҳаракат-таянч тизими касалликлари билан хасталанган Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 180 нафар болага комплекс ёрдам берилади. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.

Реабилитация курси 4 ҳафта давом этади. Курс давомида марказдаги юқори малакали мутахассислар, жумладан, педагоглар, логопедлар, психологлар, психоневрологлар, даволаш гимнастикаси инструкторлари, педиатрлар, ортопед-травматологлар, невропатологлар, фитотерапевтлар, массажистлар, арт-терапевтлар болалар билан ишлайдилар.

Ҳар бир бола учун индивидуал ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, май ойида ушбу марказда 190 дан ортиқ имконияти чекланган болажонлар даволандилар.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula