Ўлмасойнинг ҳикояси

Етти ёшли Ўлмасой церебрал фалаж билан касалланган. Оёғида туролмайдиган қизалоқ Болалар ижтимоий мослашуви марказида олган муолажа ва машғулотлар туфайли қадам ташлай бошлади.

Ушбу марказнинг фаолияти “Sen yolg’iz emassan” Фонди томонидан мувофиқлаштирилади. Даволаш физкультураси, соғайтирув массажи ва терапевтик бассейндаги муолажалар натижасида Ўлмасой, ниҳоятда, секин-аста юра бошлади. Қизалоқ оддий мактабга қатнаб, тенгқурлари қаторида улғаймоқда.

Ўлмасойнинг соғлиғидаги ижобий натижалари билан биз ва яқинларини жуда ҳурсанд қилмоқда. Бу жажжигина қизалоқ тез орада мустақил, ўз оёғларида мактабга қатнай бошлайди деб жуда умид қиламиз. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula