Вохобжоннинг ҳикояси

Воҳобжон туғилиш жараёнида шикастланиш натижасида церебрал фалаж билан дунёга келган. Кўп йиллар давомида болада мускулларнинг юқори тонуси ривожланиб, у белини ушлолмас ва оёғида туролмас эди. 2014 йилда, Воҳобжон ўн ёшлигида фаолияти “Sen yolg’iz emassan” Фонди томонидан мувофиқлаштириладиган Болалар ижтимоий мослашуви марказида даволаш курсига қатнай бошлади.

Бу ерда у юришни ўрганиш учун “Локомат” роботлашган даволаш тренажёрида машқ қилади. Шунингдек, у марказнинг соғломлаштириш бассейнида муолажа олади. Мунтазам машғулотлар туфайли Воҳобжон белини текис ушлашни ўрганди ва эндиликда бир неча дақиқа оёғида тура олади.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Лола Каримова-Тилляева томонидан 2004 йилда имконияти чекланган болаларга диагностика, ортопедик ва неврологик даволаш бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Марказда церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга кўмак берилади. Бу ерда тиббиёт мутахассислари, педагоглар ва реабилитологлар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula