Жасмина Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшайди. Қизалоқ юрак нуқсони билан туғилиб, доимо шифокорлар назорати остида бўлган. Жасминанинг юрак касаллигини фақат операция орқали даволаш мумкин эди.
Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen Yolg’iz Emassan" Фонди хайрия акцияси доирасида 2017 йил декабрь ойида етакчи франциялик кардиожарроҳ Оливье Барон Жасминага мураккаб операцияни амалга оширди. Энди қизалоқ соғлом ҳаёт кечирмоқда.
"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.