Жумобоева Тумариснинг ҳикояси

Жумобоева Тумарис Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида истиқомад қилади. Қизалоқ олти ойлик бўлганида унга туғма юрак нуқсони ташҳиси қўйилган. Касаллиги туфайли Тумарис икки ёшида ҳам ўтираолмас, юраолмас ва гапираолмас эди.

2017 йилнинг январь ойида Лола Каримова-Тилляеванинг “Sen Yolg'iz Emassan” Фонди кўмагида Франциялик кардиожарроҳлар қизалоққа мураккаб юрак операциясини бажаришди. Муваффақиятли ўтказилган операциядан 2 йил ўтгач, Тумарис анча соғайиб қолди. Бу чаққон қизалоқ ўйнашни ва сайир қилишни ёқтиради.

"Sen Yolg'iz Emassan" Фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан ўзбекистонлик кам таъминланган оила фарзандлари ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига жами 90дан зиёд мураккаб юрак операциялари амалга оширилди, улардан 13таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада бажарилди.


Warning: shell_exec(): Cannot execute a blank command in /var/www/u0563893/sen.uz/wp-content/themes/betheme/footer.php on line 2
Berita Teknologi Cyber Security https://teknonebula.info/ Tekno Nebula