"Ўғлим Хондамир бир ойлигида шифохонага тушиб қолганда, врачлар унга туғма юрак нуқсони ташҳисини қўйишган. Тушкунликка тушиб, нима қилишни билмай, кардиологларга бориб юрганимда, улардан бири менга "Sen yolg’iz emassan" Фондига мурожаат қилишни тавсия қилди", - дея эслайди Миразизова Салима, Хондамирнинг онаси. Болажонга мураккаб юрак операцияси зарур эди.